«муротжон азимов» тегли мақолалар


Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилади
8 феврал 2024, 14:16

Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилади

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади
22 июл 2023, 13:04

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади

Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.

Хитой компанияси Қашқадарёда осма дор йўли қуришни режалаштирмоқда
21 июл 2023, 14:46

Хитой компанияси Қашқадарёда осма дор йўли қуришни режалаштирмоқда

Хитойнинг CAMC Engineering компанияси Қашқадарё вилоятидаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Улар орасида Китобда сайёҳлик зонаси ташкил этиш, осма дор йўли қуриш ва бошқалар бор.

Қашқадарёда JAC Motors компанияси автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
20 июл 2023, 17:35

Қашқадарёда JAC Motors компанияси автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Хитойда JAC Motors компанияси билан автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказди. У Хитойнинг яна икки автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан учрашмоқчи.

Қашқадарёда танқидларга жавоб қайтарувчи жамоа тузишни таклиф қилган талаба ҳокимликка ишга олинадиган бўлди
14 декабр 2022, 16:19

Қашқадарёда танқидларга жавоб қайтарувчи жамоа тузишни таклиф қилган талаба ҳокимликка ишга олинадиган бўлди

Қарши давлат университети талабаси вилоят ҳокими билан учрашувда танқидларга жавоб қайтарувчи блогерлар жамоасини тузиш таклифини берди. Қашқадарё раҳбари Муротжон Азимов эса унинг шу таклифи учун ҳокимликка ишга олинишини маълум қилди.

Қашқадарёда 1 нафар ҳоким ва 16 нафар ҳоким ўринбосари тадбиркорлик билан шуғулланиши маълум бўлди
25 ноябр 2022, 16:01

Қашқадарёда 1 нафар ҳоким ва 16 нафар ҳоким ўринбосари тадбиркорлик билан шуғулланиши маълум бўлди

Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 9 ойида 552 та коррупцион жиноятлар (ўтган йилга нисбатан 114 тага кўп) содир этилди. Муротжон Азимов вилоятда ҳокимлик, молия ва ғазначилик бошқармаси ходимларидан 34 нафари тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатида ишлаётганини очиқлади.

Муротжон Азимов депутат бўлди
16 май 2022, 18:09

Муротжон Азимов депутат бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
22 апрель 2022, 11:45

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муротжон Азимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди
4 январ 2022, 14:12

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди

Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди
3 январ 2022, 23:22

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди

Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
18 ноябр 2021, 11:40

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда
18 ноябр 2021, 11:07

Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг